НАТО Бош котиби лавозимини тарк этаётган Андерс Фог Расмуссен Норвегиянинг собиқ Бош вазири Енс Столтенбергни расман ташкилотнинг янги Бош котиби деб эълон қилди. Столтенберг ўз вазифасига 1 октябрдан киришади, деб хабар бермоқда ИТАР-ТАСС.
«Бугунги саммитда мазкур иттифоқни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди ва мен бу ишни давом эттираман», — деди Столтенберг ташкилот саммитининг якуний матбуот анжуманида.
Андерс Фог Расмуссен ваколат муддати тугамаганига қарамай, Уэлсдаги саммит унинг иттифоқ Бош котиби лавозимида иштирок этаётган сўнгги саммити эканлигини қайд этди.
НАТО’нинг навбатдаги, 2016 йил Варшавада ўтказилиши белгиланган саммитни тайёрлаш ишлари билан Столтенберг шуғулланади.
Столтенберг жорий йилнинг апрель ойида кейинроқ НАТО Бош котиби лавозимини эгаллаганида, Норвегия ва Россия муносабатларида кескин ўзгаришлар юз бермаслиги кераклигини айтган эди.
Изоҳ (0)