2008 йилги Пекин (Хитой) Олимпиада ўйинларининг кумуш медали совриндори Абдулла Тангриев икки йиллик танаффус (дисквалификация)дан сўнг, халқаро турнирларда иштирокини яна давом эттирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.
Жумладан, Россиянинг Магнитогорск шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда ўзбекистонлик спортчи оғир вазндаги полвонлар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди.
Абдулла Тангриев ҳал қилувчи финал учрашувида оғир вазндаги полвонларнинг дунё рейтингида пешқадамлик қилаётган, 2014 йилги жаҳон чемпионати бронза медали совриндори бўлган бразилиялик Рафаэль Сильвани мағлуб этди.
Изоҳ (0)