«Барселона» клуби ҳамда Аргентина терма жамоаси шифокорлари биргаликда ҳужумчи Лионель Месси олган жароҳатнинг тикланиш жараёни қандай кечаётганини билиш мақсадида тиббий кўрик ўтказди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Иккала томон ҳам ўйинчининг соғлиғи анча яхшиланган, деган қарорга келди. Месси енгил машғулотларни бажаришда давом этади ва ҳозирча умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмайди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ҳужумчиси Испания чемпионатининг «Вильярреал»га (1:0) қарши ўйинида жароҳат олган эди.
Изоҳ (0)