Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Олмалиқда «Олмалиқ» клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Баҳсдаги ҳисоб 18-дақиқада Забиҳилло Ўринбоев томонидан очилди. У белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди — 0:1. Орадан уч дақиқа ўтгач, Элдор Шомуродов чиройли тарзда дарвозани ишғол қилди — 0:2.
22-дақиқада Темур Ҳакимов «Олмалиқ»нинг жавоб тўпини киритди — 1:2. Учрашув тугашига икки дақиқа қолганида Аслиддин Абдиев Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг яна бир голини урди — 1:3. Ўйин мана шу ҳисобда ўз якунига етди.
«Олмалиқ» — Ўзбекистон U-19: 1:3
Голлар: Темур Ҳакимов 22 — Забиҳилло Ўринбоев 18 пенальти, Элдор Шомуродов 21, Аслиддин Абдиев 88
«Олмалиқ»: Акмал Ортиқов, Сарваржан Жўраев, Евгений Гоголь, Дарко Станоевич, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Диёр Туропов, Дилявер Абибуллаев, Достон Абдураҳмонов, Зоҳир Пиримов, Санжар Шоаҳмедов, Темур Ҳакимов.
Ўзбекистон U-19: Сарвар Каримов, Достон Турсунов, Одил Ҳамробеков, Акром Комилов, Хуршид Ғиёсов, Отабек Шукуров, Достон Ҳамдамов, Жамшид Болтабоев, Жавоҳир Соҳибов, Элдор Шомуродов, Забиҳилло Ўринбоев.
Изоҳ (0)