Google компанияси 15 сентябрь куни тадбир режалаштирган ва унга таклиф қилиш ишларини бошлаб юборди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Google компанияси Android One лойиҳасини ишлаб чиққани ва унинг доирасида арзон Android смартфонлари ишлаб чиқарилиши ҳақида аввал хабар берилган ва сўнгги тахминларга кўра, илк Android One смартфонлари сентябрь бошида тақдим этилиши кутилаётган эди. Google’нинг 15 сентябрдаги тадбирида илк арзон смартфонлар тақдим этилиши мумкин.
Android One лойиҳаси ёрдамида беш миллиард инсонни Android қурилмаси билан таъминлаш мақсад қилинган. Илк арзон смартфонлар эса Ҳиндистон бозорида 115–165 доллардан сотилиши мумкин.
Изоҳ (0)