Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Буюк Британияда яшовчи 63 ёшли Глинис Барнетт исмли аёл икки йил аввал турмуш ўртоғи Жондан айрилиб, чуқур қайғуга тушади. Узоқ вақт ўзини қўлга ола олмагач, у марҳум эридан олмос ясаттириб, уни доим ўзи билан олиб юрмоқчи бўлди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Фото: dailymail.co.uk

Фото: dailymail.co.uk

Гап шундаки, аёл турмуш ўртоғи жасадининг кулини сочиб юбормоқчи бўлганида, дугоналаридан бири ундан қимматбаҳо тош ясаттириш мумкинлигини айтиб қолади. Бу ҳақдаги тафсилотларни яхшилаб ўргангач, у Манчестернинг кулдан қимматбаҳо буюмлар ясовчи Phoenix Memorial Diamonds фирмасига мурожаат қилади. Глинисдан эрининг 100 грамм кулини буюртма почта билан юбориш ва аванс сифатида 4,1 минг доллар тўлашни сўрашади.

3 ойдан сўнг аёл 0,75 каратлик сариқ олмосни почта орқали қабул қилиб олади. Шундан сўнг у компанияга яна 4 минг доллар тўлайди.

«Сарфлаган пулларимга ҳеч ҳам ачинмайман, ахир энди Жон доимо мен билан бирга бўлади. Олмосни узукка қадаб қизимга мерос қолдираман. Эрим бу қароримдан кулган бўларди, бироқ мен бошқача иш тута олмасдим», — деди Глинис Барнетт.

Изоҳ
Асосий янгиликлар