Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев республиканинг Божхона иттифоқига аъзо бўлиш қарорини тўғри ва текширилган деб ҳисоблайди.

Фото: mir.kg

Фото: mir.kg

«1 январгача Божхона иттифоқининг тўла ҳуқуқли аъзосига айланишни хоҳлардик», — деди у Қирғизистон Мустақиллик кунида Бишкекдаги марказий майдонда.

«РИА Новости» эслатишича, Қирғизистон 2011 йилда Божхона иттифоқига қўшилиш ниятини билдирган. 2014 йил 29 майда Остонадаги олий Евросиё иқтисодий кенгашида Қирғизистоннинг Божхона иттифоқига қўшилиши бўйича тадбирлар режаси ҳақида баёнот имзоланган.

Қирғизистон ва Россия Федерацияси Евросиё иқтисодий интеграцияси шароитида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида ҳукуматлараро битимни ҳам имзолаган. Яқинда Қирғизистон ҳукумати республика Божхона иттифоқига аъзо бўлгунича қабул қилиши зарур бўлган қонун лойиҳалари рўйхатини бир овоздан маъқуллади ва парламентга кўриб чиқиш учун юборди.

Атамбаев интеграцион бирлашувга қўшилиш билан тенг бўлган бошқа муқобил чора йўқлиги, акс ҳолда мамлакат изоляцияга тушиб қолишини таъкидлади. «Умид қиламанки, парламент ҳукумат томонидан тасдиқланиб бўлган Божхона иттифоқига қўшилиш учун зарур ҳужжатларни синчковлик билан муҳокама қилиб, маъқуллайди», — деди у.

31 август, якшанба куни Мустақиллик куни муносабати билан Бишкекдаги марказий майдонда мамлакат тарихи ҳақида сўзлаб берувчи театрлаштирилган намойиш бўлиб ўтди. Пойтахтдаги боғлар ва майдонларда халқ сайллари бўлиб, байрам концертлари ва миллий ўйинлар ўтказилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар