Европа Лигасининг гуруҳ босқичига бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимидан кейин Одил Аҳмедов «Краснодар» ўрин олган гуруҳ ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
«‘Краснодар’ турнир дебютанти бўлса-да, плей-офф босқичида нималарга қодирлигини кўрсата олди. Жамоамизда тажрибали футболчилар йиғилган. Биз мусобақанинг энг кучли гуруҳига тушдик. Бу гуруҳдаги барча жамоалар кейинги босқичга чиқиш учун бирдек имкониятга эга», — дейди Одил Аҳмедов.
У, шунингдек, Англия ва Германия жамоаларининг ҳар бири мусобақага кучли этибор беришини айтиб отди: «Кучли бешлик иштирокчиларига қарши ҳамма ўйин қизиқарли бўлади. Айниқса, ‘Эвертон’ билан ўйин қизиқ бўлса керак. Самуэль Это’О билан яна бирга майдонга тушишимдан хурсандман. Энди майдонда рақибмиз, бу қизиқ бўлса керак».
Изоҳ (0)