АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида «Катта Дубулға» туркумига кирувчи АҚШ Очиқ чемпионатининг асосий тўр баҳслари давом этяпти. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин кеча тунда умумий мукофот жамғармаси 38 миллион 300 минг долларни ташкил этувчи мусобақанинг жуфтликлар мусобақаси илк даврасида кортга чиқди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Қозоғистонлик Андрей Голубев билан тандем ҳосил қилган Истомин колумбиялик теннисчилар — Николас Баррьентос ҳамда Сантьяго Хиральдо жуфтлигига 4:6, 6:7 ҳисобида имкониятни бой берди.
Энди Истомин бир ярим ҳафта дам олиши ёки келаси ҳафта ўтказиладиган бирор бир «Челленжер» туркумидаги турнирда иштирок этиши мумкин. Рейтингда эса пастлашиши аниқ.
Изоҳ (0)