Шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли ФИДЕ Гран-присининг сўнгги босқичи давом этмоқда. Дунёнинг кучли 12 нафар гроссмейстери дона сураётган мусобақада қатнашаётган ўзбекистонлик ягона аёл гроссмейстер Нафиса Мўминова кеча ҳинд шахматчиси Хампи Конеруга қарши оқ доналарда ўйнади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Учрашувда Нафиса дуранг қайд этди. Ваҳоланки, бир сипоҳ устунлигига эга бўлиб олган Мўминова ушбу партияда ғалаба қозониши ҳам мумкин эди.
3-тур натижалари:
Жу Венжун — Чжао Ксю 1:0
Элина Даниелян — Жу Чен 1:0
Алина Лъами — Татьяна Косинцева 0:1
Хоу Ифан — Харика, Мўминова — Конеру, Батчимег — Ушенина партияларида ғолиб аниқланмади.
3-турдан кейинги вазият:
1-2. Жу Венжун, Харика — 2,5 тадан;
3-6. Косинцева, Ушенина, Хоу Ифан, Батчимег — 2 тадан;
7-9. Конеру, Чжао Ксю, Даниелян — 1,5 тадан;
10. Нафиса Мўминова — 0,5;
11-12. Жу Чен, Алина Лъами — 0.
Изоҳ (0)