Кеча Европа Чемпионлар лигаси 4-саралаш босқичининг жавоб ўйинлари бўлиб ўтди. Унда финал босқичига йўл олган бешта жамоанинг номи ҳам маълум бўлди, деб хабар берди Uff.uz.
Жумладан, Лондоннинг «Арсенал» клуби Алексис Санчеснинг ягона голи эвазига гуруҳ босқичига йўл олди. Шунингдек, «Байер» «Копенгаген»ни, «Атлетик» эса «Наполи»ни мағлубиятга учратди.
Чемпионлар лигаси, 4-саралаш босқичи. Жавоб ўйинлари:
«Мальме» (Швеция) — «Ред Булл» (Австрия): 3:0 (2:0, 1:0)
«Лудогорец» (Болгария) — «Стяуа» (Руминия): 1:0 (0:0, 1:0, 0:0, 0:0), пенальтилар бўйича — 6:5
«Арсенал» (Англия) — «Бешиктош» (Туркия): 1:0 (1:0, 0:0)
«Байер» (Германия) — «Копенгаген» (Дания): 4:0 (3:0, 1:0)
«Атлетик» (Испания) — «Наполи» (Италия): 3:1 (0:0, 3:1)
Изоҳ (0)