Сўнгги пайтларда «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуни «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси билан тинмай таққослашмоқда. Кўпинча устунлик Аргентина терма жамоаси футболчиси томонида бўляпти, деб хабар берди Uff.uz.
Шу муносабат билан Роналду бунга ўзининг изоҳини билдириб ўтди.
«Ўз ўйининг билан бутун жаҳонга бирдек ёқа олмайсан. Аммо бу — табиий ҳолат, мен одамларнинг фикрларини ҳурмат қиламан.
Менинг ҳаётим бошқаларникига боғлиқ эмас. Ҳамма ўз ишини қилади. Шу билан бирга, ҳар ким клуби ва термаси учун борини беради.
Мен ҳам, Месси ҳам энг яхшилардан бўлишни истаймиз. Бироқ мен ўзимни ҳамиша энг зўри деб ҳисоблайман ва айнан шунинг учун ишлайман», — дейди AS нашри Роналду сўзларини келтириб.
Изоҳ (0)