КХДРда бортига баллистик ракеталар ўрнатиладиган сувости кемаси лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда сиёсий ва ҳарбий мавзуларни ёритувчи Washington Free Beacon интернет нашри маълумотига таяниб, ИТАР-ТАСС хабар берди.
Америка махсус хизмати ракета учириш учун шахталари бўлган Шимолий Корея сувости кемаси билан боғлиқ маълумотларни олишга муваффақ бўлган.
Washington Free Beacon’да қайд этилишича, КХДР айни дамда сувости кемаларига ўрнатиш учун мўлжалланган ракеталарга эга.
Агар Пхенян сувости кемани ракеталар билан жиҳозлашни уддасидан чиқса, Шимолий Корея ҳарбий денгиз кучлари АҚШ ҳудудига ҳужум қила олиши мумкин. Бундан ташқари, кема Сариқ денгиздаги ҳудуддан Американинг Япония, Филиппин ва Гуам оролидаги ҳарбий базаларига ҳужум қилиш имконини ҳам беради.
Изоҳ (0)