Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 25 августдаги Фармони билан бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари фахрий унвонлар билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда катта хизмат қилган, кўп йиллик самарали меҳнати билан қишлоқ ва сув хўжалиги, саноат, транспорт, алоқа ҳамда қурилиш соҳаларини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган, ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этганларга қуйидаги фахрий унвонлар берилди:
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор»;
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими»;
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи»;
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор»;
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими»;
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи»;
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими»;
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими»;
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор»;
- «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими».
- «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан;
- «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан;
- «Меҳнат шуҳрати» ордени билан;
- «Дўстлик» ордени билан;
- «Шуҳрат» медали билан (100 ёшдан ошганлар);
- «Жасорат» медали билан;
- «Содиқ хизматлари учун» медали билан;
- «Шуҳрат» медали билан.
Изоҳ (0)