«Соғлом авлод учун» нодавлат халқаро хайрия фонди «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик темир йўл компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда 26 август куни Андижон, Фарғона, Наманган, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги «Болалар шаҳарчаси» ва Меҳрибонлик уйларининг 50 нафар тарбияланувчиси учун Самарқандга сафар ташкил қилди. Бу ҳақда UzDaily.uz хабар бермоқда.
Сафар давомида мураббийлар ва хайрия фонди ходимлари ҳамроҳлик қилаётган болалар Самарқанддаги диққатга сазовор жойларни зиёрат қилди. Йўл ҳақи «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК томонидан қопланган бўлса, «Соғлом авлод учун» фонди сафар иштирокчиларини 650 минг сўмлик озиқ-овқат билан таъминлади.
Мазкур тадбир болаларнинг ёзги таътилини қизиқарли ва мазмунли ўтказиш, ўзбек халқининг буюк аждодлари қолдирган меросга эҳтиёткорлик билан мурожаат қилиш ҳамда ватанга бўлган муҳаббат ва миллий ифтихор туйғусини шакллантириш мақсадида ташкил этилди.
Изоҳ (0)