Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллигига бағишлаб ўтказилган «Энг улуғ, энг азиз» республика кўрик-танлови ғолиблари эълон қилинди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари бўйича:
1-ўрин: Улуғбек Ҳамдам, «Шарқ юлдузи» журнали бош муҳаррири, ёзувчи — «Ватан ҳақида қўшиқ» китоби учун (роман ва ҳикоялар);
2-ўрин: Худойберди Тўхтабоев, ёзувчи — насрий ва публицистик асарлари учун;
3-ўрин: Муродбой Низанов, ёзувчи (Қорақалпоғистон Республикаси) — «Ошиқ бўлмаган ким бор?» романи учун.
Рағбатлантирувчи мукофотлар:
- Энахон Сиддиқова (Фарғона вилояти) — «Сўз устидаги дунё» шеърий сайланмаси учун;
- Худойберди Комилов (Самарқанд вилояти) — «Мазали китоб» болаларга аталган шеърий тўплами учун.
1-ўрин: Норгул Абдураимова, ЎзА республика ахбороти таҳририяти бўлим мудири — Ўзбекистонда мустақиллик йилларида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, бу борадаги изчил ислоҳотлар самараси ҳақидаги туркум таҳлилий мақолалари учун;
2-ўрин: Марк Орлов, «Правда Востока» газетаси бўлим мудири — Ўзбекистондаги кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижалари ҳақидаги таҳлилий материаллари учун;
3-ўрин: Азамат Зарипов, «Халқ сўзи» газетасининг Навоий вилояти бўйича мухбири — Ўзбекистон халқи онг ва шууридаги маънавий юксалиш, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётидаги улкан ўзгаришлар, турмуш фаровонлигининг ошиб бораётгани ҳақидаги туркум мақолалари учун.
Рағбатлантирувчи мукофотлар:
- Элмурод Мавлонов, «Сирдарё ҳақиқати» — «Сирдарьинская правда» газеталари таҳририяти бош муҳаррири ўринбосари: энг олий неъмат — тинчликнинг қадрига етиш, миллатлараро тотувлик, миллий қадриятларни улуғлаш, мустақилликни мустаҳкамлаш йўлида Ўзбекистон халқи томонидан амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақидаги туркум мақолалари учун;
- Хуршида Турсунбоева, «Тошкент ҳақиқати» — «Ташкенцкая правда» газеталари мухбири: ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги таҳлилий мақолалари учун.
1-ўрин: Камола Одилова, «Ёшлар» телерадиоканали» ЁАЖ қошидаги «Bolajon» телеканали маърифий-ривожлантирувчи, ўйинли ва интеллектуал теледастурлар муҳарририяти бош муҳаррири — ижтимоий-сиёсий, маънавий-тарбиявий мавзудаги, аҳоли, хусусан, ёшларнинг мустақил фикри ва дунёқарашини шакллантиришга, уларнинг фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга қаратилган дастурлари учун;
2-ўрин: Шоҳруҳбек Олимов, «Дунё бўйлаб» телеканалининг катта муҳаррири — Ўзбекистон халқининг бой тарихи, буюк аждодларнинг маънавий мероси, миллий қадрият ва анъаналар, табиатнинг гўзалликлари тўғрисидаги туркум кўрсатувлари учун;
3-ўрин: Нигматилла Гулметов, «Тошкент» радиоканали катта муҳаррири — қишлоқ аҳолиси ҳаётида юз бераётган туб ўзгариш ва янгиланишлар, замонавий уй-жойлар қурилиши ҳақидаги туркум эшиттиришлари учун.
Рағбатлантирувчи мукофотлар:
- Отабек Раҳимов, Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи муҳаррири — ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, вилоятда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, миллий ҳунармандчиликнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақидаги туркум кўрсатув ва лавҳалари учун;
- Гулноз Худойберганова, Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи муҳаррири — қорақалпоғистонлик ёшларнинг бугунги ҳаёти, ютуқлари, шаҳар ва овулларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақидаги туркум кўрсатувлари учун.
1-ўрин: Низом Султонов, «Тасвир» шўба корхонаси дизайнери — мустақиллик йилларида ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда эришилган ютуқлар ҳамда Соғлом бола йилига бағишлаб тайёрланган дизайн ишлари учун;
2-ўрин: Патхулла Ҳаитов, график рассом, Миллий рассомлик ва дизайн институти катта ўқитувчиси — «Она юртга муҳаббат» туркум график асарлари учун;
3-ўрин: Зуҳриддин Умрзоқов, « Иқбол» газетаси саҳифаловчиси (Андижон вилояти) — Истиқлол йилларида вилоятда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари акс этган фотолавҳалари учун.
Рағбатлантирувчи мукофотлар:
- Наталья Галинина, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмасининг Жиззах вилояти бўлими дизайнери — мустақилликнинг бунёдкорлик одимлари акс этган дизайн ишлари учун;
- Аҳмад Эргашев, «Оила даврасида» газетаси фотомухбири — «Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!» мавзусидаги фотосуратлари учун.
1-ўрин: Аюб Шаҳобиддинов, «Ўзбекфильм» ОАЖ режиссёри — Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан яратилган «Бу дунёда ўчмас чироғим» ҳужжатли фильмидаги режиссёрлик иши учун;
2-ўрин: Аҳмад Унарбоев, режиссёр — Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ўзини ўзи бошқариш органларининг жамият ҳаётидаги роли ва иштирокини янада ошириш, инсоний фазилатлари билан одамлар орасида катта ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган маҳалла оқсоқолининг сиймосини ишонарли тарзда акс эттирган «Маҳалла» бадиий фильмидаги режиссёрлик иши учун;
3-ўрин: Мавзур Маҳмудов, «Ўзбекфильм» ОАЖ мултбирлашмаси постановкачи-режиссёри — Ўзбекистон халқининг миллий характери акс этган «Донишқишлоқ ҳангомалари» мултипликацион фильмидаги режиссёрлик иши учун.
Рағбатлантирувчи мукофотлар:
- Тимур Мусоқов, «Ўзбекфильм» ОАЖ кинорежиссёри — Ота-она ва фарзанд ўртасидаги ўзаро муносабатлар, ёшлар тарбияси, умумеътироф этилган қадриятларга барча бирдай амал қилиши лозимлиги ғояси акс эттирилган «Бекатдаги одам» бадиий фильмидаги режиссёрлик иши учун;
- Наргиза Аллашева, Қорақалпоқ давлат университети талабаси — Ўзбекистон Қуролли Кучлари тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти бадиий акс эттирилган «Қўрғон» бадиий фильмидаги бош рол ижроси учун.
Изоҳ (0)