18 август куни Украина Миллий хавфсизлик кенгаши мамлакат шарқидаги айирмачиларни Луганск яқинидаги Хряшчеватое ва Новосветловка қишлоқлари ўртасида қочоқларга ҳужум уюштирилганликда айблади. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
Украина қуролли кучларининг таъкидлашича, қочоқларни олиб кетаётган юк автомобилларида оқ байроқлар бўлган. Автомобиллар колоннаси отишмалар олиб борилаётган баҳсли ҳудудга кириб қолган.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши ахборот котиби Андрей Лисенконинг сўзларига кўра, ҳужум натижасида кўп киши ҳалок бўлган; улар орасида аёллар ва болалар ҳам бўлган. Бироқ қурбонларнинг сони ҳозирча аниқланмаган.
Андрей Лисенко, шунингдек, аҳолининг «Россия Федерацияси томонидан жангариларга берилган ‘Град’ ракеталари билан ҳарбий ҳаракат олиб борилаётган ҳудудни тарк этмоқчи бўлган»ини айтиб ўтди.
Айирмачилар эса содир бўлган воқеага дахли йўқлигини таъкидламоқда. «Донецк халқ республикаси» Бош вазири Андрей Пургин қўзғолончиларнинг бундай кучда зарба берадиган ҳарбий қуролларга эга эмаслигини айтиб, айбловни тарғибот деб атади.
Изоҳ (0)