Россиянинг Самара шаҳри кўчаларидан бирида куни кеча ноодатий олишув бўлиб ўтди. Бу ҳақда progorodsamar.ru янгиликлар портали берган маълумотга таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Панда либосини кийиб, ўтган-кетганларга реклама қоғозларини тарқатаётган шахс безорилар шилқимлик қила бошлаган қизни улардан ҳимоя қилди. «Панда» безориларга муносиб қаршилик кўрсатди. Йигитлар таслим бўлгач, қаҳрамон «панда» қизга атиргул букети билан яқинлашиб, тиз чўкди ва унга турмуш қуриш таклифини билдирди.
Маълум бўлишича, олишув панда либосидаги йигитнинг севган қизига турмуш қуриш таклифи билан чиқишининг ноодатий йўли сифатида уюштирилган. Содир бўлган воқеадан ҳаяжонланган қиз атрофдагилар олқиши ва хитоби остида розилик билдирди.
Изоҳ (0)