Яқиндагина уйланган Россиянинг Волгоград шаҳри фуқароси ўзининг турмуш ўртоғини хиёнат қилганликда гумон қилиб, ёқиб юборди. Танаси қаттиқ куйган 27 ёшли аёл 16 август куни шифохонага етказилади. 80 фоиз танаси куйиб кетган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. Бу ҳақда «Вести» хабар бермоқда.
Аниқланишича, гумондор ҳалок бўлган аёлнинг ишсиз турмуш ўртоғи бўлиб, аввалроқ қотиллик учун судланган.
LifeNews ахборот телеканалининг намойиш этишича, янги оила қурган эр-хотин ўзининг никоҳини нишонлагач, куёв ухлаб қолади. Келинга бу ёқмайди ва у вақтини бошқа бир эркак билан ўтказади. Аёл уйга қайтгач, эрига барчасини айтиб беради.
Россия Ички ишлар вазирлигининг Волгоград вилояти бўйича Бош бошқармаси берган маълумотларга кўра, аёлининг хиёнатидан ғазабланган эркак маст ҳолатда бўлган. «У турмуш ўртоғининг устидан спирт қуйиб, ёқиб юборган», — дейилади ИИВ Бош бошқармаси ахборотида.
Ҳозирда полиция тергов-қидирув ишларини олиб бормоқда. 30 ёшли гумондор шахс қўлга олинган. Унга нисбатан РФ Жиноят кодексининг «Жабрланувчи соғлиғига қасддан ўлимга олиб келувчи оғир жароҳат етказиш» моддаси бўйича иш қўзғатилган. Мазкур жиноят учун гумондор шахс 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)