АҚШнинг Миссури штати губернатори Жей Никсон Фергюсон шаҳрида давом этаётган тартибсизликлар муносабати билан шаҳарга Миллий гвардия бўлинмаларининг кириши ҳақида буйруқ берди. Бу ҳақда губернаторнинг расмий сайтида 18 август куни берилган баёнотга таяниб, Gazeta.ru хабар бермоқда.
«Бугун кечаси тинч аҳоли шаҳар ташқарисидан келган уюшган ва миқдори ўсиб бораётган намойишчиларнинг жиноий ҳаракатлари натижасида жабрланди», — дейилади баёнотда. Жей Никсон, шунингдек, амалга оширилаётган зўравонлик ишлари Фергюсон аҳолиси ва шаҳардаги савдони хатарга қўяётганини қайд этган.
АҚШ полицияси Фергюсон шаҳридаги намойишчиларга қарши кўзни ёшлантирувчи газ ва тутун ҳосил қиладиган шашкалар қўллаганини тасдиқлагани ҳақида хабар берган эдик.
16 август куни Фергюсонда Миссури штати губернатори Жей Никсон қарори билан фавқулодда ҳолат эълон қилиниб, комендант соати (ҳарбий ёки қамал шароитида кўчаларда рухсациз юриш ман қилинган вақт) жорий этилди.
Эслатиб ўтамиз, полиция томонидан 18 ёшли афро-америкалик ўсмирнинг отиб ўлдирилиши мамлакатдаги 90 та шаҳарда пайшанба ва жума кунлари эътироз намойишлари ўтказилишига олиб келган эди.
Изоҳ (0)