15 август куни соат 18:00 атрофида Тошкент шаҳар Миробод тумани Темирйўлчилар кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Uz24.uz хабар берди.
«Жигули» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқариб, автобус бекатига бориб урилган. Натижада темирдан қурилган бекат бутунлай вайрон бўлган. Суратда кўриниб турганидек, бекат шийпони автомобиль томига қулаган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳайдовчидан бошқа жабрланганлар йўқ. Воқеа содир бўлган вақтда бекатда ҳеч ким бўлмаган.
Изоҳ (0)