2014 йил 14 августдан «Украина халқаро ҳаво йўллари» авиакомпанияси Украина ва Ўзбекистон ўртасида ҳаво қатновини очди. У ўзининг тўғрида-тўғри доимий рейслари орқали пойтахтларни боғлайди, дея хабар берди UzDaily.
Киев ва Тошкент орасидаги «Украина халқаро ҳаво йўллари» рейслари хизмат кўрсатишнинг бизнес ва эконом классларига эга «Боинг-737» замонавий самолётларида амалга оширилади.
Киев — Тошкент йўналиши бўйича рейслар ҳафтада икки марта — пайшанба ва шанба кунлари қатнайди; тескари йўналишда душанба ва жума кунлари учади.
Киевдан учиш учун чипта нархи 7480 гривна (тахминан 427 евро; эконом класс, икки томонлама чипта, барча солиқ ва йиғимларни ҳисобга олганда), Тошкентдан учиш эса — 465 евродан бошланади.
Изоҳ (0)