Korzinka.uz супермаркетлар тармоғида оммабоп Pepsi газланган ичимлигининг нархи кескин пасайди. Бу ҳақда савдо тармоғининг Facebook’даги саҳифасига асосланиб, «Кун» хабар бермоқда.
Бир ярим литрлик Pepsi энди 3890 сўмдан, бир литрлиги 2890 сўмдан, ярим литрлиги эса 1890 сўмдан сотилмоқда.
Нархлар нима сабабдан бу қадар арзонлашгани ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.
Аввалроқ, сентябрь ойидан савдо расталарига Coca-Cola ичимлиги қайтиши, унинг бир ярим литрлиги нархи тахминан 4000 сўм атрофида бўлиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)