Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси Coca-Cola маҳсулотининг Ўзбекистондаги нархини назорат қилади. Бу ҳақда қўмита раисининг биринчи ўринбосари Сайфитдин Гафаров берган маълумотга таяниб, Podrobno.uz хабар бермоқда.
Сайфитдин Гафаровнинг сўзларига кўра, нархларни назорат қилиш муассасанинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун Coca-Cola'га бўлган юқори талабни эътиборга олган ҳолда ичимликнинг бозордаги нархини ушлаб туриш учун керакли чоралар кўрилади.
Давлат рақобат қўмитаси вакилларининг таъкидлашича, Coca-Cola заводи ўз фаолиятини бошлаган. Компания ичимликлари сотувга сентябрь ойида чиқарилади. Қўмита ходимларининг маълум қилишича, 1,5 литрлик Coca-Cola 4000 сўм атрофида сотилади.
Изоҳ (0)