2 август куни Бухоро муҳандислик техника институти ўқитувчиларидан бирига маошнинг бир қисми сифатида 300 минг сўм берилган. «Туронбанк» тарқатган мазкур пуллар орасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (НБУ) Бош амалиёт бўлими томонидан босилган «Эскирган» тамғали пуллар топилган. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.
НБУ Бош амалиёт бўлимига бу борада мурожаат қилинганда инкассациядан олинган барча пуллар НБУ ғазначилари томонидан ишлатилганлик даражасига қараб тақсимлангач, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига топширилиши маълум қилинди. Марказий банк эса пулларни республикадаги барча банклар филиалларига жўнатади.
Ўқитувчи Навоий шаҳрида ишлар билан юрганида, муомаладан чиққан пулни биринчи бўлиб маҳаллий сотувчи пайқаган. Бироқ маош сифатида берилган пулнинг 200 минг сўми Бухорода ишлатиб бўлингани боис эскирган пулларнинг муомалага чиқариб юборилган миқдорини аниқлашнинг иложи бўлмади, деб ёзади Uz24.
Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни «Халқ банки»нинг Тўйтепа (Ўрта Чирчиқ) филиали айрим нафақахўрларга эски, муомала учун ярамайдиган, йўқ қилиниши зарур бўлган пулларни нафақа сифатида тарқатгани учун узр сўраган ва бу ҳолатнинг бошқа қайтарилмаслигини таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)