Шу кунларда Норвегиянинг Тромсе шаҳрида 41-бор ташкил этилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси қизғин давом этмоқда. Мусобақалар доирасида Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ)нинг Бош Ассамблеясида ушбу нуфузли ташкилот президентлиги учун сайлов ҳам ўтказилади. Овоз бериш жараёнида 181 нафар делегат иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг ахборот хизмати хабар берди.
Бугунги кунга келиб, ФИДЕ президентлиги учун 13-жаҳон чемпиони Гарри Каспаров ҳамда Халқаро шахмат федерациясининг амалдаги раҳбари Кирсан Илюмжинов ўз номзодларини илгари сурмоқда. Эслатиб ўтамиз, Кирсан Илюмжинов 1995 йилнинг ноябрь ойидан буён ФИДЕга раҳбарлик қилиб келмоқда.
Қуйида, Халқаро шахмат федерациясининг барча президентлари рўйхати берилган:1924—1949 йиллар — Александр Рюб (Голандия)1949—1970 йиллар —Фолке Рогард (Швеция)1970—1978 йиллар — Макс Эйве (Голландия)1978—1982 йиллар — Фридрик Олафссон (Исландия)1982—1995 йиллар — Флоренсио Кампоманес (Филиппин)1995 йилдан ҳозирга қадар — Кирсан Илюмжинов (Россия)
Изоҳ (0)