АҚШ президенти агар мухолифатдаги республикачилар Конгрессда у билан ҳамкорлик ўрнатса, Обама уларга хўжалик бўйича ёрдам беришга йўқ демаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Президент Оқ уйда федерал соҳа ишчиларининг маошини ошириш тўғрисидаги фармонга имзо қўя туриб, Конгресс ишчи оилаларга ёрдам бериш борасида Обама билан ишлашни хоҳласа, президент ҳар доим ўз жойида бўлишини айтди. «Бундан ташқари, мен ўзим уларнинг олдига бориб, автомобилини ювиб бераман, итни айлантираман», — деди АҚШ раҳбари.
Бундан аввалроқ, АҚШ вакиллар палатаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда ваколатларини ошириб юборгани учун Обамага қарши даъво аризасини беришни таъминлайдиган резолюцияни қўллаб-қувватлаган.
Мухолифат Обаманинг ўз сиёсатини юритишда Конгрессни айланиб ўтиб, ўз ваколатларини суиистеъмол қилаётганликда айбламоқда.
Президентга қарши даъво аризаси Конгрессда кўриб чиқилиши керак. Бироқ ҳозирда у ижобий натижа бермаслиги мумкин. Негаки, АҚШ Сенатини назорат қиладиган демократлар республикачиларни қўлламоқчи эмас.
Сўнгги вақтларда Обама республикачилар билан анча юмшоқ оҳангда сўзлашмоқда. Аввалроқ, у оппозициянинг нима режалаштираётгани энди унга қизиқ эмаслигини маълум қилган эди. 11 июлда эса «Менга энди сайланишнинг кераги йўқ, шунинг учун менга бунинг аҳамияти йўқ», — деб айтган.
Изоҳ (0)