«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес дисквалификация муддати тугагунига қадар шахсий мураббийи қўл остида тоғда машғулот олиб боради. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
ФИФА унга тўрт ой мобайнида футбол билан шуғулланишни, умуман, стадионларга яқинлашишни тақиқлаб қўйган эди.
Шу сабабли у «Барселона» клуби машғулотларида иштирок эта олмайди. Шундай бўлса ҳам, Суарес янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида машғулотларни Пиреней тоғларида шахсий мураббий қўл остида олиб боришини маълум қилди.
Изоҳ (0)