Аввал хабар берганимиздек, Facebook ўқишга вақт етмай қолган хабарларни сақлаб қўйиш учун Save функциясини синовдан ўтказаётган эди. Энди бу функция ишга туширилди. Бу ҳақда TechCrunch хабар берди.
Save функцияси ёрдамида веб-саҳифа линклари, жойлар, мусиқа, китоб, фильмлар, телекўрсатувлари ва тадбирларни сақлаб қўйиш мумкин. Бунинг учун янгиликлар лентангизда кўринган ва кейинроқ ўқишни режалаштирган хабарингизнинг ўнг томон, тепасидаги бурчак шаклидаги белгини босасиз. Шундан сўнг хабарни Save тугмаси ёрдамида сақлаб қўясиз.
Сақлаб қўйилган хабарлар асосий менюдаги Saved бўлими орқали топилади. Saved бўлими ҳам линклар, жойлар, мусиқа, китоб, фильм, кўрсатувлар ва тадбирлар ҳамда архив рукнларига ажратилган.
Сақлаб қўйилган хабарни ўқиб бўлганингиздан сўнг уни ўчириб юборишингиз мумкин. Агар сақлаб қўйилган хабарни ўқимасдан ўчириб юборсангиз, уни архив рукнидан топишингиз мумкин.
Шунингдек, сақлаб қўйилган, лекин ҳали ўқилмаган хабарлар ҳақида Facebook сизни огоҳлантириб туради.
Изоҳ (0)