IDC тадқиқот фирмасининг маълумотларига кўра, 2014 йилнинг иккинчи чорагида планшетлар сотуви 11 фоизга ошган ва бутун дунё бўйлаб сотув ҳажми 49,3 миллион донага етган. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Планшет сотиш бўйича етакчиликни Apple эгаллаб турибди — компания иккинчи чоракда 13,3 миллион дона iPad сотган.
Apple’дан кейинги ўринни эса Samsung компанияси банд этган. Планшетлар сотувининг 17,2 фоизи Samsung ҳиссасига тўғри келади.
Шунингдек, учинчи ўринни 2,4 миллион дона планшет сотиб, 4,9 фоиз натижа билан Lenovo эгаллаган. Ундан кейинги ўринлар эса 4,6 фоиз билан Асус ва 2 фоиз кўрсаткич билан Acer компанияларига тегишли.
Изоҳ (0)