Украина энергетика вазири Юрий Продан мамлакатнинг Россия ва Евроиттифоқ билан газ бўйича уч томонлама музокараларни қайта тиклашга тайёрлигини Еврокомиссия президенти ўринбосари Гюнтер Эттингдер билан бўлган учрашувдан аввал маълум қилди. Бу ҳақда Segodnya.ua хабар берди.
Продан маслаҳат ва музокараларни исталган вақтда давом эттиришга тайёрлигини таъкидлаб, бу борада Гюнтер Эттингер билан ҳам суҳбатлашишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, «Газпром» Украинага 16 июнь куни олдиндан тўлов тизимини жорий қилиб, газ етказиб беришни тўхтатиб қўйган эди. Шу куннинг ўзидаёқ «Нефтогаз» ва «Газпром» Стокголм Савдо палатаси қошидаги Арбитраж судига даъво билан мурожаат қилган.
Изоҳ (0)