Таиланднинг Пхукет шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат турнир давом этмоқда. Мусобақада иштирок этаётган ягона ўзбекистонлик Сабина Шарипова ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда Olamsport хабар берди.
Илк даврадаёқ турнирнинг иккинчи ракеткаси Шанел Симмондс (ЖАР)ни баҳслардан чиқариб юборган Сабина бугун чорак финалда хитойлик Жиа-Жинг Луга қарши кортга чиқди.
Уч сет давом этган учрашувда Сабина 6:4, 4:6, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди. Шарипованинг финал остонасидаги рақибаси Зузана Злачова бўлади. Турнирда еттинчи рақам остида таснифланган словакиялик теннисчи чорак финалда мусобақанинг тўртинчи ракеткаси сербиялик Доротожа Эрикни уч сет натижаси (7:5, 3:6, 7:5)га кўра таслим этди.
Изоҳ (0)