Apple компанияси iTime қурилмаси учун патент олди. Компаниянинг ақлли соатлари шу ном остида ишлаб чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда Mashable маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
Apple ақлли соатларини iWatch номи остида чиқаришига ишонган эдик. Аммо янги патентланган қурилманинг суратларидан шуни билиш мумкинки, iTime ақлли соат бўлади.
Компания iTime номи остида билакка тақиладиган ва сенсорларга эга бўладиган қурилма учун патент олган. Бу қурилмани силкитиш билан қўнғироқларга жавоб бериш мумкин бўлади.
Суратда кўринганидек, қурилма дисплейи боғичидан ажралади ва унинг дисплейи Moto 360 ақлли соатидан фарқли ўлароқ тўртбурчак бўлади. У iPhone, iPad билан боғлана олади. Шунингдек, унда қулоқчин учун ўрин ҳам мавжуд.
Унда сапфир биллури билан ҳимояланган AMOLED дисплейи ва iOS операцион тизимининг кичик дисплейлар учун мўлжалланган тури ўрнатилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)