TransAsia авиакомпаниясига қарашли йўловчи самолёт Тайваннинг Пенху архипелагида фавқулодда қўнаётганида ҳалокатга учради. Бу ҳақда People’s Daily China нашрига асосланиб, «Вести» хабар берди.
Аниқланишича, самолёт бортида 58 йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган. Авиаҳалокат натижасида 51 киши ҳалок бўлган, етти нафари жароҳатланган.
Ҳалокатга учраган самолёт ўрта магистралли икки моторли ATR-72 бўлиб, 74 нафаргача йўловчи ташишга мўлжалланган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, самолёт турар жой бинолари устига қулаган, дейилади «Интерфакс» ахборотида
Изоҳ (0)