Сентябрь ойида бўлиб ўтадиган кўргазмада тақдим этилиши кутилаётган Samsung Galaxy Note 4 смартфони Galaxy Note 3’га нисбатан ингичкароқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
Шунингдек, Жанубий Корея нашри — ET News’нинг хабар беришича, смартфон метал корпус, ботиқ дисплей ва 16 мегапикселли камерага эга бўлади. Аввалроқ Samsung компаниясининг янги флагмани — Galaxy S5 Prime смартфони ҳам метал корпусга эга бўлиши хабар қилинган эди.
Бироқ бошқа миш-мишларга кўра Galaxy Note 4 смартфони пластик корпусга эга бўлиши ҳам мумкин.
Изоҳ (0)