Beeline алоқа оператори ўтган ярим йиллик давомида мижозлар билан ишлаш хизмати натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда Mobinfo.uz сайти маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
Унга кўра 2014 йилнинг биринчи ярим йиллигида мижозлар томонидан Beeline Call-марказига 28 миллион мартадан кўпроқ қўнғироқлар амалга оширилган. Бундан 6 миллионига операторлар томонидан жавоб берилган.
Call-марказига асосан тўлов турлари, интернет пакетлари, мобил интернет созламалари, қўшимча хизматлар, USSD кодлари ва тариф режалари юзасидан қўнғироқлар амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, Call-марказининг бепул 0611 рақамидан ташқари абонентлар 0612 тижорат линиясидан, шунингдек, «Online маслаҳатчи» чатидан фойдаланишлари мумкин. Бундан ташқари, «Статус» мижозлари учун 24 соат давомида 0777 махсус канали хизмат кўрсатади.
Изоҳ (0)