Голландияда 23 июлни Украинадаги авиаҳалокатда ҳалок бўлганлар хотираси учун мотам куни деб эълон қилиш ҳақидаги қарор мамлакат Бош вазири томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Вести» хабар берди.
«Россия 24» телеканалининг маълумотига кўра, қурбонларнинг мурдалари жойланган илк самолётнинг Эйндховен шаҳрига қўниши кутилмоқда. Асосий мотам маросими ҳам шу шаҳарда ўтказилади. Маросимда Голландия қироли ва қироличаси, бош вазир, ҳалокатга учраган самолёт бортида фуқаролари бўлган мамлакат вакиллари иштирок этади.
Аниқланишича, МҲ-17 рейсининг асосий қисми — 193 нафар йўловчи голландиялик бўлган.