АҚШнинг бир неча сенатори мамлакат президенти Барак Обамадан ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси»ни террорчилик ташкилоти сифатида тан олиш имкониятларини кўриб чиқишга чақирди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлигига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
Ушбу масала бўйича Обамага йўлланган ҳужжат остига АҚШ Сенатининг разведка масалалари қўмитаси раҳбари Диана Файнстайн, халқаро алоқалар бўйича қўмита раиси Роберт Менендес ва ҳарбий хизмат бўйича қўмита бошлиғи Карл Левин имзо қўйган.
«Биз ‘Донецк халқ республикаси’ни халқаро террорчилик ташкилоти сифатида тан олиш имкониятини кўриб чиқишга чақирамиз», — дейилади сенаторлар баёнотида.
Изоҳ (0)