22 июль, сешанба куни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар вазирлари учрашиб, Россияга қарши янги санкция киритиш масаласини муҳокама қилишлари кутилмоқда. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Учинчи даражали санкциялар саноат корхоналарига йўналтирилиб, энергетика ва банк соҳаси компанияларининг барчаси санкциялар таъсирига учраши мумкин.
Аввал хабар берилганидек, Украинадаги авиаҳалокатдан бир кун аввал АҚШ Россияга янги санкциялар жорий қилган эди. «Қора рўйхат»га Россиянинг энг катта нефт концерни — «Роснефт», энг катта газ ишлаб чиқарувчилардан бири «Новатек» кабилар киритилган.
Изоҳ (0)