Facebook ижтимоий тармоғи лентадаги хабарларни кейинроқ ўқиш имкониятини берувчи Save тугмасини ишга туширади. Бу ҳақда news2night.com сайти маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
Ижтимоий тармоқ лентасида бирор қизиқарли хабарга кўзингиз тушди-ю, лекин уни ўқишга вақтингиз етмай қолди. Кейин вақт топиб кирганингизда айнан ўша хабарни тармоқдан топа олишингиз қийинлашади. Шу боис Facebook ишга туширишни режалаштираётган Save тугмаси сизга ёрдам беради.
Save тугмаси ёрдамида сайт линклари, саҳифалар, жойлар, мусиқа, фильм, телевидения кўрсатувлари ва бошқалар сақлаб қўйилади. Сақлаб қўйилган хабарлар эса менюдаги Saveд бўлимидан топилади.
Хабарда таъкидланишича, функция сайтнинг компьютер версиясида ҳам, iOS ва Android учун мўлжалланган мобил дастурларида ҳам ишлайди. Шунингдек, сақлаб қўйилган, лекин ўқилмаган хабарлар ҳақида Facebook сизни огоҳлантиради.Яқин кунлар ичида тармоқнинг барча аъзолари бу функциядан фойдаланиши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)