22 июль куни тақдимоти бўлиши кутилаётган Xiaomi Mi4 смартфонининг тахминий хусусиятлари эълон қилинди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
Қурилманинг нархи 499 доллар бўлиши кутилмоқда. Унга 5,5 дюм, 1440×2560 пикселли QHD дисплей, 2,5 ГГц частотага эга тўрт ядроли Snapdragon 805 CPU процэссори, 3 Гб тезкор ва 32 Гб ички хотира, 16 мегапикселли камера ўрнатилади. Android 4.4 операцион тизимида ишлайдиган смартфоннинг батареяси эса 3050 мА·соат қувватга эга бўлади, дейилади манбада.
Шунингдек, қурилманинг ички хотираси 16 Гб ва камераси 13 мегапиксель бўлади, деган миш-мишлар ҳам мавжуд. Xiaomi Mi4 смартфони ҳақидаги барча маълумотлар эртага аниқ бўлади, кутамиз :)
Изоҳ (0)