Кузда тақдим этилиши кутилаётган iPhone 6 смартфони ҳақида кўп миш-мишлар тарқалди. Аммо унинг камераси ҳақида деярли ҳеч нарса айтилмади, деб ёзади Techtimes.com сайти.
Gforgames сайти тарқатган маълумотларига асосланиб «Парол» нашрининг хабар беришича, iPhone 6 смартфонининг камераси 13 мегапикселли бўлади. iPhone 5s учун эса 8 мегапиксели камера ишатилган эди.
iPhone 6’нинг 13 мегапикселли камераси учун Sony компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Sony Exmor IMX220 камера сенсори ишлатилади. Унинг ёрдамида янги аср видео тасвирлари деб қаралаётган 4К даражадаги видеоларни суратга олиш мумкин.
Шунингдек, Sony ўзининг шу йил тақдим этилиши кутилаётган Xperia Z3 смартфонида ҳам шундай камера сенсоридан фойдаланмоқчи.
Изоҳ (0)