АҚШ ҳукумати Ўзбекистонда «Лябоб» чегара комплекси қурилишини молиялаштиради. Бу ҳақда «Анҳор» хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги 190-сонли Қарорида қайд этилганидек, лойиҳа доирасида уни ишлаб чиқиш, объектлар қурилиши ва чегара атрофини ободонлаштириш кўзда тутилган.
Маълум бўлишича, лойиҳа борасида ўзаро келишувга эришилган бўлиб, ҳозирда у ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳани молиялаштириш учун АҚШ ҳукумати икки миллион доллар ажратади.
Изоҳ (0)