Украина Бош вазири Арсений Яценюк мамлакатни сафарбарлик ҳолатига тайёрлаш бўйича бир қанча қарорлар қабул қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Segodnya.ua хабар берди.
«Бизнинг бугунги энг муҳим вазифамиз — мамлакат ва миллий иқтисодиётни, шунингдек, ҳукумат органларини сафарбарлик ҳолатига келтириш чораларини кўришдир», — деб таъкидлади Яценюк.
Бош вазир мамлакатнинг айни дамда уруш ҳолатида эканини айтиб, иқтисодий соҳани сафарбарлик ҳолатида ишлашига ва аҳоли муҳофазасига оид бир қанча топшириқлар беришини айтди.
Бундан ташқари, Яценюк Украина шарқида қулаб тушган Малайзия лайнерининг 300 га яқин йўловчилари ҳалокати бўйича тадқиқот ишлари олиб боришда қуролланган россияпараст айирмачиларнинг ҳалал бераётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Донецк вилоятида Malaysia Airlines самолёти қулагани ҳақидаги ахборот Тошкент вақти билан 20:30 атрофида пайдо бўлди. Маълумотларга кўра, ҳалокат натижасида самолёт бортида бўлган барча йўловчилар ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)