Шахрисабздаги XV асрда қурилиб, яқинда реконструкция қилинган уй ичида «Дўлон» номли ноодатий меҳмонхона очилди. Бу ҳақда «Правда Востока» нашрига таяниб, Anhor.uz хабар берди.
Меҳмонхонанинг ноодатийлиги шундаки, у миллий руҳда жиҳозланган 14 қулай хоналардан ташқари, музейдан иборат. Музей экспонатлари тарихий ёдгорликлар — сопол буюмлар, зебу зийнат, мато ва сўзаналар бўлиб, уларнинг кўпи 5—6 асрлик тарихга эга.
Меҳмонхона-музейнинг қабулхонаси ҳам қадимги ҳижрада жойлашган бўлиб, ҳозирда бу ерда хорижий меҳмонлар ҳам рўйхатдан ўтмоқда.
Изоҳ (0)