LG компанияси тез орада янги LG G3 S mini смартфонини тақдим этмоқчи. Бу ҳақда Mail.Ru хабар берди.
Янги мини флагман икки сим картали бўлади. Evleaks эълон қилган суратда эса сим карталарни алмаштириш тугмасини ҳам кўриш мумкин.
Қурилманинг дизайни LG G3 смартфони билан ўхшаш бўлади. Унга 5 дюймли IPS дисплей, 1,2 ГГц частотага эга Qualcomm Snapdragon 400 тўрт ядроли процессори, 2 Гб тезкор ва 16 Гб доимий хотира ўрнатилади.
Унинг аккумулятори 2450 мА·соатни ташкил этади ва нархи 400 доллар атрofида бўлади.
Изоҳ (0)