Халқаро шоколадлар куни (Wорлд Чоcолате Дай)ни нишонлаш 1995 йили Францияда урфга кирган бўлиб, ушбу байрам турли давлатларда ўзгача нишонланади, деб ёзади ITAR-TASS.
Минтел бозорни ўрганиш компаниясининг тадқиқотларига кўра, шоколадни энг кўп истеъмол қиладиган мамлакат Швейцариядир. Швейцарияда шоколад харид қилиш учун ҳар бир киши йилига 200 долларга яқин пул сарфлайди. Кейинги ўринларни эса Буюк Британия ва Бельгия эгаллаб, у ерда истеъмолчилар йилига, тегишлича, 106 ва 90 доллардан камроқ пул сарфлайди.
Изоҳ (0)