Россия ва Хитой ҳарбий иттифоқ тузиш ниятида эмас, бироқ улар ҳарбий-техник соҳада фаол ҳамкорлик олиб бормоқда, деб хабар берди ИТАР-ТАСС Россия президенти маъмурияти раҳбари Сергей Иванов берган баёнотга асосланиб.
Сергей Иванов унинг ўзи ҳам, хитойлик ҳамкорлар ҳам янги ҳарбий иттифоқ тузишдан ҳеч қандай фойда йўқ, деган фикрда эканлигини айтиб ўтди. Шунингдек, президент маъмурияти раҳбари Шанхай ҳамкорлик ташкилотини ҳарбий ташкилотга айлантириш ҳам режалаштирилмаётганини таъкидлади.
Сергей Иванов ўз баёнотида Россия ва Хитойнинг ўзаро миллий пул бирликларида ҳисоб-китоб йўлига ўтиши мумкинлиги, бироқ бу яқин келажакда амалга ошмаслиги ҳақида фикр билдирди.
Изоҳ (0)