Google Maps икки ёки ундан кўп нуқта орасидаги масофани аниқлаб бериш хизматини ишга туширди. Бу ҳақда The Verge нашри хабар берди.
Бу хизматдан фойдаланиш жуда ҳам осон: бунинг учун сичқончанинг ўнг тугмаси босилади ва «Measure distance» банди танланади. Шундан сўнг икки нуқтани танлаш ва масофани ўлчаш мумкин бўлади. Бир қанча нуқталар орасидаги масофани билиш эса, кетма-кет нуқталар қўйиш билан давом эттирилади.
Изоҳ (0)