Чирчиқ дарёсининг юқори оқимида, муҳофаза қилинадиган ҳудудида ҳашаматли уйлар қурилиши бошланган. Бу ҳақда, тошкентлик эколог Наталия Шулепинага асосланиб, 12news.uz хабар бермоқда.
«Очиқ кўриниб турибдики, бу ерга Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакиллари ҳеч қачон қадам босмаган. Ахир хусусий мулк-ку бу, ким ҳам уларни бу ерга киргазарди?!», — дея риторик савол билан мурожаат қилади эколог-журналист.
Унинг қайд этишича, данғиллама уйлар («қасрлар») Тошкент аҳолисини ичимлик суви билан таъминлайдиган Чирчиқ дарёсининг муҳофаза қилинадиган ҳудудида қурилган ва қурилишда давом этмоқда.
Шулепинанинг қайд этишича, бу жойда «қонун ‘бироз’ бузилмоқда». «Қаср ва саройлардан чиққан сувлар қаерга кетяпти? Бу масала билан Ўзбекистон қонунчилиги ижросини назорат қиладиган прокуратура шуғулланиши ва, агар давлат қўмитасининг бунга кучи етмаса, уларга ҳам бу масалада ёрдам бериши керак», — деб ёзади эколог.
Экологнинг алоҳида қайд этишича, Чирчиқ дарёсининг сувини Тошкентда миллиондан ортиқ одам ичади, бироқ унинг юқори — муҳофаза қилинадиган қисмидаги оқиб чиқаётган сувлар эртакнамо эмас.
Изоҳ (0)